Линклар

logo-print

Ироқ Ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарийнинг Японияга сафари учинчи кун давом этмоқда.


У Япония Бош вазири Юничиро Коизуми ва Мудофа вазири билан учрашиб, 600 нафар япон ҳарбийсининг Ироқда қолиш муддатини узайтиришни сўради. Бироқ Коизуми Ироқ Ташқи ишлар вазири илтимосини бажаришга ваъда бермади.
Токиода журналистлар билан учрашув пайтида Зебари 15 декабр куни Ироқда парламент сайлови ўтказилиши арафасида япон ҳарбийлари мамлакатда қолиши Бағдод расмийлари учун муҳимлигини айтди:
“Биз, Ироқ ҳукумати аъзолари мамлакат муҳим сиёсий ўзгаришлар жараёнини бошдан кечираётганини ҳис этяпмиз. Биз сайлов ўтказяпмиз. Келаси йил бошида Ироқда янги ҳукумат тузилади. Шу боис биз Япония ҳарбийлари Ироқ ҳудудида қолиши муддати узайтирилишини хоҳлаймиз”.
Пайшанба куни Япония ҳукумати Ироқнинг олти миллиард бир юз миллион доллар қарзидан воз кечди. Бу Ироқнинг Японияга бўлган умумий қарзининг 80 фоизини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG