Линклар

logo-print

Эртага Қирғизистон парламентида бўш қолган ўринлар учун махсус сайловлар ўтказилади.


Бишкек шаҳридаги Тундук сайлов участкасидан очиқ қолган депутатлик ўрни учун мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Роза Отунбоева ва собиқ бош вазир Николай Танаевлар номзоди қўйилган. Ушбу сайлов участкасидан сайланган депутат Жирғалбек Сурабалдиев ўлдирилганидан сўнг¸ янгидан сайлов ўтказиш масаласи кун тартибига чиқди.
Жанубдаги Ахси районида эса муваққат бош прокурор Азимбек Бекназаров депутатликка қайта номзодини қўйган. Ўтган феврал ойидаги сайловларда депутатликка сайланган Бекназаров¸ муваққат бош прокурорликка тайинлангач¸ депутатлик мандатини топширган эди.
XS
SM
MD
LG