Линклар

logo-print

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединежаднинг айтишича¸ ўз ҳукумати Ғарб босимига қарамай¸ ядровий технологияга эга бўлиш уринишларини бундан сўнг ҳам давом эттираверади.


”Ғанимларимиз бизни орқага чекинишга мажбурламоқчи. Аммо улар ким бўлибдики¸ бизнинг тинч ядровий дастуримиздан шубҳага тушсин!. Уларнинг оммавий қирғин қуроллари арсенали борасида бизнинг кучли шубҳамиз бор”¸ - деди жумладан бугунги баëнотида Эрон президенти.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик кеча Россия таклифига мувофиқ¸ Эронни уранни бойитиш ишларини Россияга кўчиришга чақирди.
АҚШ кўпдан Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаëтганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG