Линклар

Грузия ҳукумати Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун қўшимча шартлар қўйишини билдирди.


Грузия бош вазири Зураб Ногайделининг айтишича¸ бу шартлар орасида сепаратчи жанубий Осетия билан Россияни боғловчи Рокки тунели яқинига грузин божхоначиларини жойлаштиришга рухсат бериш¸ яна бир сепаратчи республика Абхазия билан Россия чегарасидан ўтаëтган товарларни назорат қилиш бор.
Грузия 2000 йили Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка қабул қилинган¸ Россия эса¸ ҳозирча аъзолик масаласидаги музокараларни давом эттирмоқда.
Ташкилотга аъзо бўлиш учун аъзо давлатлар учдан икки қисми маъқуллаб овоз бериши лозим.
XS
SM
MD
LG