Линклар

Бугун ҳиндистонлик миллионер Вижайпат Сингхания ҳаво шарида юқорига кўтарилиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатганини даъво қилди.


67 яшар Сингханиянинг Бомбай устидан парвози беш соат давом этди. Ҳиндистон миллий телевидениеси орқали жонли тарзда кўрсатилган мазкур парвоз давомида 50 метрлик ҳаво шари 21 минг 290 метр баландликка кўтарилган. Бундан аввалги жаҳон рекорди 19 минг 811 метр эди.
Ҳаво шаридаги баландликни ўлчовчи ускуналар мустақил текширув учун Гиннес рекордлар китоби расмийларига топширилди.
XS
SM
MD
LG