Линклар

Хитой ташқи ишлар вазири Ли Заоҳинг ўз мамлакатидан катта миқдордаги кимëвий моддаларнинг Амур дарëсига тушгани учун Россиядан расман кечирим сўради. Хитойдан шарқий Сибирга оқиб келувчи Амур дарëсининг Россия қисмига заҳарли моддаларнинг 8-9 декабрда етиб келиши кутилмоқда.


Хитой ҳукумати мазкур воқеа туфайли юзага чиқадиган экологик муаммоларни бартараф қилишда Россияга ëрдам беражагини ҳам билдирди.
Президент Путиннинг Узоқ Шарқдаги махсус вакили Камил Исҳақов¸ Хабаровск аҳолисига заҳарланган сув шаҳарга келишидан бир ҳафта илгари уларни огоҳлантириш ҳақида ваъда берди.
Айни пайтда¸ Хитойнинг 4 миллионга яқин одам яшовчи Ҳарбин шаҳрига сув узатиш ишлари қайта бошланди. Пайшанба куни заҳарланган сув шаҳарга етиб келгани боис¸ аҳолига сув узатиш тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG