Линклар

logo-print

Украина парламенти депутатлигига номзодлар бугун сайловолди кампаниясининг илк кунини бошладилар. 450 ўринлик Украина парламентига сайловлар март ойига белгиланган.


Сайловолди кампанияси бошланганини расман эълон қилган президент Юшченко¸ мамлакатдаги барча партияларни сайловларнинг демократик¸ ҳалол ва шаффоф ўтишини таъминлашга ҳисса қўшишга чақирди.
Март ойига белгиланган сайловлар мамлакатдаги ҳокимиятни ўзгартирган зарғалдоқ инқилобидан кейинги биринчи парламент сайловларидир.
Бугун президент Юшченко Марказий сайлов комиссияси мустақиллиги ва журналистларнинг сайловга оид ахборот олиш ҳуқуқини тўлиқ кафолатлаяжагини айтди.
XS
SM
MD
LG