Линклар

Озарбайжон мухолифатининг минглаб тарафдорлари бугун Бакуда намойиш ўтказиб¸ 6 ноябр кунги парламент сайловлари натижаларига норозилик билдирдилар.


Аксарияти зарғалдоқ рангли байроқ кўтариб олган намойишчилар шунингдек ҳукуматнинг истеъфога чиқишини ҳам талаб қилдилар.
Бугунги намойиш мубоҳасага сабаб бўлаëтган парламент сайловларидан бери озарий мухолифати уюштираëтган тўртинчи кўпминг кишилик норозилик тадбиридир.
Баку расмийлари сайлов жараëнида ялпи сохтакорликка йўл қўйилгани ҳақидаги айбловни рад этмоқдалар. Айни пайтда¸ мухолифат норозилигидан сўнг¸ тўрт сайлов участкасидаги овоз бериш натижаси бекор қилинди.
Сайлов сўнгги натижаларига кўра¸ иқтидордаги Йени Озарбайжон партияси 125 ўринлик парламентдаги 58¸ мухолифат эса 11 ўринни эгаллаган. Қолган 56 ўрин эса ҳукумат тарафдори бўлган бошқа партия ва мустақил депутатларга тегди.
Кейинги хабарларга кўра¸ намойишчилар ўзларига рухсат этилган вақтдан сўнг ҳам тарқалмагач¸ полиция ва мухолифат тарафдорлари ўртасида тўқнашув юзага чиққан.
XS
SM
MD
LG