Линклар

logo-print

Озарбайжоннинг икки асосий мухолифат партияси шанба куни полиция билан тўқнашувда жароҳатланган 90 га яқин одам рўйхатини эълон қилди.


“Мусават” партияси ўз тарафдорларидан 46 киши турли жароҳатлар олгани¸ яна 15 киши 15 кунгача қамоқ жазосига ҳукм этилганини маълум қилди.
“Озарбайжон фронти” партияси тарқатган баëнотда эса¸ ўз тарафдорларидан 43 киши жиддий жароҳат олгани¸ уларнинг орасида партия депутати Наримон Қосимзоданинг аëли ҳам борлиги айтилади.
Бокудаги АҚШ элчихонаси шанба кунги воқеаларни ўз эркинлик ҳуқуқларини изҳор этаëтган тинч намойишларга нисбатан асосланишини ва ўринсиз куч ишлатиш¸ дея баҳолади.
Шанба куни Озарбайжон мухолифатининг минглаб тарафдорлари Бокуда намойиш ўтказиб¸ 6 ноябр кунги парламент сайловлари натижаларига норозилик билдирган эдилар.
Аксарияти зарғалдоқ рангли байроқ кўтариб олган намойишчилар шунингдек ҳукуматнинг истеъфога чиқишини ҳам талаб қилдилар.
Сайлов сўнгги натижаларига кўра¸ иқтидордаги Йени Озарбайжон партияси 125 ўринлик парламентдаги 58¸ мухолифат эса 11 ўринни эгаллаган. Қолган 56 ўрин эса ҳукумат тарафдори бўлган бошқа партия ва мустақил депутатларга тегди.
XS
SM
MD
LG