Линклар

Бугун Арманистонда конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича референдум ўтказилмоқда.


Мазкур ўзгартишлар мамлакат президенти ваколатини камайтиришга¸ суд тизими мустаҳкамланишини ошириш ва ҳориждаги миллионлаб арманларни арманистон фуқаролигини олиши учун имкон беради.
АҚШ ва Европа Иттифоқи референдумга қўйилган қўйилган ўзгартишларни маъқуллаб¸ улар Арманистонда демократияни кучайтиришга ëрдам беришини таъкидлади.
Таклиф этилаëтган ўзгартишлар Европа Иттифоқи ëрдамида ишлаб чиқилган .
Референдум ҳақиқий¸деб топилиши учун ¸ арманистонлик сайловчиларнинг 3/1 овоз бериши керак.
Арманистон мухолифат вакили Виктор Далакян президент Роберт Кочаряннинг очиқдан-очиқ референдумда “ха” деб овоз беришга чақирганидан шикоят қилди:
"Кочарян референдум ҳақидаги қонун ва конституциянинг иккинчи моддасини бузди. Бу моддалар ошкора овоз беришни ман этади. Ошкора овоз бериш билан президент тўғридан-тўғри бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади"¸ - деди Далакян.
Кеча пойтахт Ереванда мухолифат партиялари референдумдан норозлик билдириб намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG