Линклар

logo-print

Афғонистон жануби-шарқидаги Зобул вилоятида толибларга алоқадорликда гумон қилинаëтган шахслар бир полиция ходимини ўлдириб¸ иккинчисини ярадор қилди.


Мизан мавзеси ҳокими Муҳаммад Юнус полиция ходимлари хизмат вақтида отилганлигини айтди.
Унга кўра¸ 15 нафар шахс ушбу қотилликда гумон қилиниб қўлга олинган.
Кеча кечқурун мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили Юсуф Станизай Лўғар вилоятидаги полиция маскани хужумга учраганини айтди.
Аммо қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келитирмади.
Станизай шунингдек¸ вилоятда ўтказилган тозалаш ишларида 450 га яқин граната¸ турли қурол аслаҳалар ва 100 кг гиëҳванд моддалар мусодара қилинганини айтди.
XS
SM
MD
LG