Линклар

Бугун Барселонада ЕвроМед саммити ниҳоясига етди.


Европа Иттифоқи¸ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари халқаро террорга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Халқаро террорчиликка қарши кураш кодексидан баъзи мунозарали жиҳатлар олиб ташланди. Бунга Араб давлатларининг аксил террор кодексидаги бу моддалар халқларнинг ҳорижий босқинчиликка қаршилик кўрсатиш ҳуқуқларини бузиши ҳақидаги шикоятлари сабаб бўлди.
Европа Комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо гапиради:
"Биз террорчиликка қарши кураш кодекси бўйича келишиб олдик. Бу гуруҳга кирувчи мамлакатлар бу борада биринчи марта келишиб олди. Иккинчидан¸ биз аниқ мақсадлар ва уларни амалга оширишга қаратилган 5 йиллик дастурни ишлаб чиқдик"¸ - деди Баррозо.
Ушбу дастур Яқин Шарқда сиëсий плюрализм ва демократик ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилган.
Шунингдек¸ саммитда ноқонуний муҳожирликнинг олдини олишга қаратилган битим ҳам имзоланди.
XS
SM
MD
LG