Линклар

logo-print

Арманистон мухолифати якшанба кунги референдумнинг дастлабки натижаларидан норозилик билдирмоқда.


Референдумда конституцияга бир нечата ўзгартиш киритиш ва хукумат ваколатларини тақсимлаш масалалари овозга қўйилди.
Референдумда расмийларига кўра¸ овоз берганларнинг 93 фоизи ўзгартишларни маъқуллаган.
Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 65 фоизи иштирок этган¸ дейилади расмий хабарда.
Аммо мухолифат асл рақамлар анча пастроқлигини таъкидламоқда. Миллий Демократик Уюшмаси раҳбари Вазген Манукян расмийларни овоз бериш натижаларини қалбакилаштирганликда айбламоқда:
"Бугун Арманистонда иккита мисли кўрилмаган ҳодиса юз берди. Бу кутилган эди¸ аммо мисли кўрилмаган ҳодиса бўлди. Авваллари сайлов участкалари ҳеч қачон бўм-бўш бўлмас эди. Бу сафар расмийлар овоз бериш натижаларини қалбакилаштириш билан сурбетлигини кўрсатди. Илгарилари биз яққол безбетликни учратмасдик. Фикримча¸ бу миллатга қарши ҳукумат миқëсидаги сотқинликдир"¸ - деди Вазген Манукян.
Мухолифат ушбу референдум Роберт Кочаряннинг 2008 йилдан кейин ҳам ўз лавозимида қолишини таъминлашга қаратилган¸ деган фикрда.
XS
SM
MD
LG