Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Чеченистонда ўтган якшанба кунги парламент сайловларининг дастлабки натижаларини олқишлади.


Ҳукумат йиғилишида Путин мазкур сайловлар Чеченистонда конституцион тартиб ўрнатилиши жараëнига якун ясашини айтди.
Чеченистон Сайлов комиссияси раҳбари Исмоил Байхонов журналистларга мана буларни маълум қилди:
"Талаб этилган 5 фоиздан кўпроқ овозни учта сиëсий партия олишга муваффақт бўлди. Булар 60 фоиз овоз олган Единая Россия партияси¸ 12 фоиз овоз олган Коммунистик партия¸ ҳамда 10 фоиз овоз тўплаган СПС партиялари"¸ - деди Исмоил Байхонов.
Европа Кенгаши кузатувчилари сайловларнинг эркин ва демократик ўтганига шубҳа билдирди.
Чеченистон президенти Ало Алхонов икки палаталик парламентнинг биринчи сессияси 10-15 декабр кунлари ўтказилишини айтди.
Чечен сепаратчилари мазкур парламент сайловлари Кремлнинг сиëсатини мустаҳкамлашга қаратилган дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG