Линклар

logo-print

Европа кенгаши парламент ассамблеяси раиси Рене ван дер Линден Озарбайжон полицияси мухолифат тарафдорларига нисбатан куч ишлатганини қоралади.


Бугун эълон қилинган баёнотда, ҳукуматнинг тинч сиёсий намойишга нисбатан асоссиз куч ишлатилгани таъкидланади. Шунингдек, Рене ван дер Линден Озарбайжон ҳукуматини фуқароларнинг йиғилиш ўтказиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирган.
Боку расмийлари шанба куни намойишга чиққан бир неча минг мухолифат тарафдорларини куч билан тарқатиб юборди. Улар 6 ноябр кунги парламент сайлови натижалари бекор қилинишини талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG