Линклар

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жаҳон иқтисодиёти келаси йилларда ривожланишда давом этишини билдирди.


Бош қароргоҳи Парижда жойлашган ташкилот эълон қилган ҳисоботга кўра, дунёдаги энг йирик иқтисодиёт ҳисобланмиш АҚШда ялпи миллий маҳсулот ҳажмининг ўсиши 2007 йилда 3,3 фоизни ташкил этади. Жорий йилда бу кўрсаткич 3,6 фоиздан иборат.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳисоботига кўра, Евро пул бирлигини қабул қилган 12 Европа давлати иқтисодиётида бу йил ялпи миллий маҳсулот ҳажми 1,4 фоиз, 2006 йилда эса 2,1 фоизни ташкил этади.
Айни пайтда, Хитойда ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2006 йилда 9,4 ва 2007 йилда 9, 5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG