Линклар

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Игор Иванов АҚШ ва НАТОни Марказий Осиё республикаларига босим ўтказиш орқали минтақада кескинликни кучайтираётганликда айблади.


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг юқори лавозимли расмийлари учрашувида сўзлаган Игор Иванов, шунингдек Ғарб давлатларини “демократик қадриятлар ва эркинликни рағбатлантириш баҳонасида янги мустақил давлатлар сиёсий ҳаётига аралашишга уринганлик”да айблади.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти МДҲнинг Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ташкил этган.
XS
SM
MD
LG