Линклар

Бугун Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Тоштемир Аитбаев 21 сентябр куни депутат Баяман Эркинбаевнинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган текширув натижалари хусусида парламентга ҳисобот берди.


Аитбаевга кўра, Эркинбаевнинг ўлдирилиши ноқонуний наркотиклар савдоси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хавфсизлик хизмати бошлиғининг яна маълум қилишича, Эркинбаев ўлдирилишидан бир оз олдин мафия бошлиғи билан учрашган. Мулоқот пайтида маҳаллий қамоқхонага героин олиб кириш масаласи кўтарилган. Аитбаевга кўра, депутат қамоққа героин олиб киришдан бош тортган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғига кўра, суиқасдни уюштирган ва уни амалга оширганликда гумон қилинган шахс ушланган.
XS
SM
MD
LG