Линклар

Ироқда одамларни ўғирлаш давом этмоқда.


АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ расмийларига кўра, бугун олти нафар эронлик зиёратчи полиция формасидаги шахслар томонидан ўғирланиб, кейинроқ қўйиб юборилган.
Айни пайтда, шиаларнинг муқаддас Нажаф шаҳри яқинида душанба куни ўғирлаб кетилган биританиялик мусулмон қатл этилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, Германия фуқароси Сузанна Остоф жума кунидан бери бедарак йўқолган. Германия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Сузаннани ўғирлаган шахслар Берлин расмийларидан Ироқ ҳукумати билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилган. Акс ҳолда унинг ўлдирилишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG