Линклар

Қозоғистон ҳукумати қўшни давлатлардан келган имигрантларни оммавий равишда мамлакатдан чиқариб юбормоқда.


Алмати шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот вакили Арман Жусанбайнинг Озодлик радиосига айтишича, 26 ноябрда бошланган депортация ишларини 2 декабрга қадар тугаллаш режаланган. Жусанбайга кўра, 26 ноябрдан бери Алматида 546 нафар хорижлик ушланган. Улардан 211 нафари депортация қилинган: “Фақат ҳужжатлари тўғри бўлмаган шахсларгина мамлакатдан чиқариб юборилди. Ҳар бир иш судда диққат билан ўрганилди. Тегишли ҳужжатлар ва шартнома асосида мамлакатимизда яшаб, ишлаб юрган хорижликларга ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар бирор шахс ноқонуний яшаб юрган бўлса, у депортация қилинади”, – дейди Қозоғистон расмийси.
Жусанбайга кўра, Қозоғистондан чиқариб юборилган шахслар асосан Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
Бу ҳақдаги тўлиқ маълумотларни дастуримиз давомида эшитишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG