Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:22

Чимкент ўзбек диндорлари учун хавфли шаҳарга айланяпти


27 ноябрь куни соат тунги 11 ларда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Чимкент шаҳрида номаълум шахслар олти диндорни қўлга олишга ҳаракат қилди. Диндорлардан бири қочиб қолишга муваффақ бўлди.

Қочишга улгурган шахс “Озодлик” мухбирига боғланиб, бўлиб ўтган воқеа юзасидан маълумот беришга розилик билдирди.

Унинг сўзларига қараганда, диндорларни ушламоқчи бўлган шахслар аввалига ўзини ички ишлар бўлимидан, кейин эса Миллий хавфсизлик қўмитасидан, деб таништирган. Улар эшикни бузиб кириб келган. Диндорлар қочишга ҳаракат қилган, лекин бештаси ушланган.

“Мен яшириниб қолдим. Қочаётганимизда орқамиздан ўқ отишди”, - дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, 27 ноябрь куни ҳибсга олинган шахсларнинг барчаси ўзбекистонлик. Фарҳод Исломов, Тоҳиржон Абдусаматов, Шоэрмат Шораҳметов, Шарофиддин Латипов, Нозим Раҳмонов Ўзбекистонда мусулмонларга бўлаётган таъқиблардан қочиб, Чимкентда жон сақлаётган эди. Уларнинг 4 таси қочқин мақомини олиш учун илгари БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигига мурожаат қилган.

Суҳбатдош 24 ноябрь куни Чимкентда ўзбекистонлик бир неча диндорнинг бедарак кетиши воқеасига ҳам ойдинлик киритди. Унинг билдиришича, ўша куни “Хўжа Нуриддин” масжидининг собиқ имоми Руҳиддин Фахриддинов, “Тўхтабой” масжидининг собиқ муаззини Абдураҳмон Иброҳимов, Абдурауф Холмуродов ва Алишер Мирзахолов (баъзи маълумотларга кўра, зангиоталик Алижон исмли йигит ҳам) ўғирлаб кетилган.

24 ноябрь куни ўғирлаб кетилгани айтилаётган шахсларнинг ҳам, 27 ноябрь куни ҳибсга олинган 5 диндорнинг ҳам кейинги тақдири ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG