Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:13

Қиш Қаршини синамоқда


Фирдавс Сўнгги икки ой давомида Қаршида табиий газ босими пасайиб, иситиш тизими яхши ишламагани сабабли шаҳарда электр энергияси истеъмоли меъёрдагидан икки баробар ошиб кетди.

Бу ҳақда Қарши шаҳри “Электр тармоқлари” корхонаси раҳбари Акбар Норбоев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, электр истеъмоли ҳаддан ташқари кўпайгани сабабли трансформаторлардаги сақлагич ва ўчиргичлар куйиб кетяпти, симлар узиляпти. Бунинг натижасида истеъмолчиларга электр етказиб беришда узилишлар бўлмоқда.

Аҳолининг газ ва электр таъминотидаги узилишлардан шаҳар ҳокимлигига шикояти кўпайди. Ҳокимликнинг коммунал соҳа бўйича бош мутахассиси Ўрол Данонов бу ҳолатни тасдиқлар экан, бу борадаги муаммолар газ билан боғлиқлигини таъкидлади.

А.Норбоев эса электр энергияси бўйича қарздорлиги кўплиги муаммони чуқурлаштираётганини таъкидлади.

“Ташкилотлар ва аҳоли тўловни ўз вақтида амалга оширса, эҳтиёт қисмлар харид қилиш, электр узатиш станцияларини таъмирлаш ишлари жонланган бўларди. Шаҳарда ҳам электр энергияси етказиб беришда муаммо юзага келмасди”, - деди А.Норбоев.

У иситиш тизимидаги носозликлар тузатилса, газ босими меъёрида бўлсагина Қарши шаҳрида электр таъминотидаги узилишга барҳам берилишини билдирди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти туманларида газ ва электр таъминотидаги узилишлар бир неча йиллардан буён давом этмоқда.

Вилоят “Электр тармоқлари” корхонаси мутасаддиларидан бирининг айтишича, истеъмол кўпайгани сабабли электр таъминотини чеклашга мажбур бўлиняпти.
XS
SM
MD
LG