Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Адлия масалалари бўйича мутасаддиси Франко Фраттини АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс АҚШ разведка хизмати Европа давлатларида яширин қамоқхоналарга эга бўлгани ҳақидаги иддаоларга жавоб бериши кераклигини айтди.


Фраттинига кўра, Европа Иттифоқи келаси ҳафта Брюсселда бўладиган НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Райсдан шу ҳақда сўрашини маълум қилди. Айни пайтда, Германия Канцлери Анжелика Меркел “Вашингтон Пост” газетасида чоп этилган мақолада билдирилган иддаога Вашингтон расмийлари тезда ойдинлик киритишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG