Линклар

Россия президенти Владимир Путин Коллектив Хавфсизлик шартномасига аъзо давлатлар Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари учрашуви иштирокчиларини наркотиклар савдоси, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда яқиндан ҳамкорликка чақирди.


“Бу таҳдидга қарши фақат ҳамкорликдагина самарали курашиш мумкин. Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Айниқса, чегаралар шаффоф бўлган, бир давлатдан бошқасига нафақат махсулот ва пул балки, одамлар ҳам эркин ўта оладиган бизнинг мамлакатларимиз шароитида бу жуда муҳим”, – деди Россия президенти.
Владимир Путинга кўра, минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун Россия Коллектив Хавфсизлик шартномасига аъзо давлатларга арзон нархда қурол-аслаҳа етказиб беради ва шу мамлакатлар ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказади.
XS
SM
MD
LG