Линклар

АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ қўшинлари мамлакатнинг ғарбий қисмида махсус операция бошлади.


АҚШ расмийларига кўра, пойтахт Бағдоддан 140 километр нарида жойлашган Хиш минтақасида бошланган “Пўлат болға” операциясига икки минг АҚШ ҳарбийси ва 500 нафар Ироқ аскари жалб этилган.
Айни пайтда, Ироқда беш нафар хорижлик фуқаро исёнчилар томонидан гаровда сақланмоқда. Ахборот воситаларида намойиш қилинган видеолавхада исёнчилар Берлин расмийларидан Ироқ ҳукумати билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилган. Акс ҳолда Германия фуқароси ўлдирилишидан огоҳлантирган.
Бугун Германия Канцлери Анжела Меркел ўз мамлакати исёнчилар талабини қондирмаслигини билдирди:
“Бу ҳукумат, бу парламент фитнага ёнбосмаслиги аниқ. Шунингдек, ҳукуматнинг барча уринишлари мазкур вазият ечимини топишга ҳамда Сузанна Остов ва унинг ҳамкорининг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилгани аниқ”.
XS
SM
MD
LG