Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:06

Бош прокуратура Самарқандни “босди”


Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ўнлаб ходимларидан иборат йирик гуруҳ Самарқанд вилоятида катта текшириш ишлари олиб боряпти.

Шу пайтгача вилоят прокуратураси ва вилоят ҳокимлигининг бир неча масъул ходимлари ишдан олиниб, уларнинг баъзилари устидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирча расман тасдиқланмаган хабарга қараганда, Самарқанд вилояти прокурори Акбар Азизов ҳам ўз вазифасидан озод қилинган ва туманлардан бирига прокурор ёрдамчиси вазифасига жўнатилган. Унинг ўринбосари устидан эса жиноят иши очилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам ишдан бўшатилиб, ҳибсга олингани айтилмоқда.

“Озодлик” радиосига маълум қилишларича, Бош прокуратура томонидан жўнатилган гуруҳ ҳозир вилоят прокуратураси ва бошқа жойларда текширувларни давом эттирмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова бу маълумотларни инкор этмади. Аммо аниқ жавоб кейинроқ берилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG