Линклар

logo-print

Конституциянинг бир моддаси ва ҳақиқий ҳаёт ҳақида


Феруза Ўзбекистон Конституциясининг 2-боб 14-моддасида давлат инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб ижтимоий адолат ва қонунийлик тамойиллари асосида фаолият олиб бориши белгиланган.

Хўш, Конституциядаги бу сўзларга ҳаётда қандай амал қилинмоқда?

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган оддий фуқароларнинг аксарият кўпчилиги бу модда жамиятда ўз аксини топмаётганини таъкидлади.

“Ҳозир бойлар бойиб, камбағаллар янада қашшоқлашиб кетяпти. Қонунлар ишламаяпти. Қоғозлик кўпайиб, адолат камайиб бормоқда. Халқнинг фаровонлигини ҳеч ким ўйлаётгани йўқ. Оладиган маошларга бола-чақани боқиш керакми, коммунал хизматлар учун ҳақ ёки солиқ тўлаш керакми? Маошга ҳемири ҳам олиб бўлмайди. Олий таълим олиш нархи йилдан-йилга ошиб боряпти”, - деди суҳбатдошлар.

Баъзи суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситаларида тасвирланаётган ҳаёт бошқа, ҳақиқий ҳаёт бутунлай бошқа.

Тошкентлик ўқитувчи суҳбатдошларнинг таъкидлашича, агар давлат жамият фаровонлигини ўйлаганида Ўзбекистонда илмли ва эркин фикрли кадрларга йўл берилган бўларди.

“Ҳақиқий билимли кишилар четда қолиб кетиб, ҳеч нарса қўлидан келмайдиган пулдорлар амалларга эришяпти. Жамиятни ақлли кишилар бошқармаса, қоғозбозлик кучаяверади”, - деди ўқитувчилар.

Баъзи суҳбатдошларнинг айтишича, маошлар ўта даража кам. Шунинг орқасидан жиноятчилик ҳам кўпайиб бормоқда. Чунки одамлар қандай йўл билан бўлмасин, оиласини боқиши керак.
XS
SM
MD
LG