Линклар

АҚШнинг Душанбедаги элчиси Ричард Хоугланд Тожикистон ҳукуматига тегишли газета таҳририятидан аксил Америка тарғиботи руҳида мақола босгани учун узр сўрашини талаб қилмоқда.


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов билан учрашувдан кейин эълон қилган норозилик нотасида Хоугланд бу мақолани “ҳақиқатга асосланмаган бўхтоннинг классик мисоли”, дея баҳолади.
Унинг таъкидлашича, бу мақолага буюртма берганлар АҚШ ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштириш истагида.
“Шуни айтишим керакки, Қўшма Штатлар ва Тожикистон муносабатларини бузишга қаратилган буюртма мақола эълон қилинса, бунга хурсанд бўлмайман”, - деди АҚШ элчиси.
“Жумҳурият” газетасида 26 ноябр куни эълон қилинган мақолада АҚШ ҳукумати молиялаштирган ABA/CEELI ташкилоти ўзининг “Демократия сари йўл” ва “Инсон ҳуқуқлари”, деб номланган семинарлари давомида Тожикистон ҳукуматини танқид қилганлик ва Тожкикистон учун хавфли Ғарб қадриятларини тарғиб этганликда айбланади.
Элчи Хоугланд газета Қўшма Штатлар ҳукумати, тожик халқи ва Тожикистонда демократия қуриш истагида бўлган президент Раҳмоновдан кечирим сўраши лозим.
“Жумҳурият” газетаси мақола муаллифи келтирилган маълумотларни қўлида бор далилларга асосан ёзганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG