Линклар

Европа Иттифоқи АҚШ марказий разведка бошқармаси террорчиликда гумон қилинаётган маҳбусларни шарқий Европада жойлашган махфий қамоқларда сақлагани ҳақидаги хабарлар юзасидан тергов бошлаш масаласини кўриб чиқмоқда.


Европа Парламентининг фуқаровий эркинликлар қўмитаси Брюсселда утаётган мажлисда ЕИнинг мазкур айбловларга жавоби қандай бўлиши лозимлигини муҳокама этмоқда. Шу ҳафта бошида ЕИнинг адлия масалалари бўйича вакили Европа мамлакатларидан бирортасида МРБга тегишли махфий қомақхоналар жойлашгани аниқланадиган тақдирда, бу давлатга нисбатан чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган Британия ҳукумати Вашингтонга мазкур вазиятни тушунтиршни сўраб мактуб йўллади. Оқ Уй Европа Иттифоқининг бу масала юзасидан билдираётган хавотирларига жавоб беришни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG