Линклар

logo-print

Ўзбекистон Олий суди Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаётган 58 киши устидан ёпиқ судлов ўтказилаётганини тасдиқлади.


Бугун Олий суд эълон қилган баёнотда айтилишича, судланувчилар қотиллик, террорчилик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Маҳкамаларнинг иккитаси Тошкент вилоятининг Янгибозор ва Тўйтепа туманларида ўтказилмоқда. Яна икки жараён Гулистон ва Янгиер шаҳарларида ўтказиляпти.
Олий суднинг маълум қилишича, суд хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеалари юзасидан ўтказилган биринчи суд ўтган ойда якунланган ва айбланувчилар 14 йилдан 20 йилгача қамоққа ҳукм этилган эди.
XS
SM
MD
LG