Линклар

Ўзбекистонликлар одам ўғирлашда гумон қилиняпти


Басира Россия пойтахти Москва яқинидаги Реутов шаҳрида Ўзбекистоннинг уч фуқароси одам ўғирлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Ўғирланган шахс Москва давлат университетининг 22 ёшли талабасидир.

Талаба шу йилнинг 23 ноябрь куни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ва Реутовдаги ётоқхоналардан бирида сақлаган. Уни озод этиш эвазига жиноятчилар йигитнинг опасидан 8 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

1 декабрь куни талаб қилинган пулнинг бир қисмини олаётган пайтда Ўзбекистоннинг уч фуқароси ушланганини Россия Ички ишлар вазирлигининг Марказий федерал округдаги бош бошқармаси матбуот хизмати вакили Владимир Кожухов тасдиқлади.

“Биз бугун-эрта уларнинг фотосуратларини телевидение орқали кўрсатамиз. Кейинроқ эса улар ҳақида тўлиқроқ маълумот тарқатилади”, - деди В.Кожухов.
XS
SM
MD
LG