Линклар

logo-print

Собиқ Совет республикалари ва Шарқий Европа мамлакатларидан тўққизтаси “Демократик танлов ҳамжамияти” деб номланган янги минтақавий ташкилотга бирлашди.


Бундан кўзланган мақсад демократик жараёнларни рағбатлантиришдан иборат. Украина, Молдова, Латвия, Литва, Эстония, Руминия, Македония, Словения ва Грузия аъзо бўлган янги тузилмага қўшилиш ҳақидаги шартнома Киев шаҳрида тўққиз давлат президентлари томонидан имзоланди.
Йиғилишнинг очилиши маросимида сўзлаган Украина президенти Виктор Юшченко янги Ҳамжамият учинчи давлатга қарши тузилмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG