Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича¸ декабрнинг уч куни ичида Ироқда 14 Америка аскари нобуд бўлган.


Кечанинг ўзида 10 АҚШ денгизчиси Фаллужа яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида¸ яна учтаси Носириядаги ҳалокатда¸ бир аскар эса¸ Рамадидаги отишма чоғида нобуд бўлди.
Оқ уй матбуот котиби Скот МкКеллан АҚШ ўз ҳаëтини қурбон қилган бу аскарларга абадий миннатдорлигини билдирди.
“Бир аскар бўладими¸ ëки 10 ¸ биз бу каби хабардан жуда қайғудамиз. Биз ўлганлар яқинларига қўшилиб улар учун дуо қиламиз. Бу аскарларимиз оиласи муҳим иш учун ўз яқинларини қурбон бердилар. Биз улар хизмати ва қурбонлиги учун абадий миннатдормиз”¸ - деди президент Буш матбуот котиби.
XS
SM
MD
LG