Линклар

АҚШ давлат котибининг сиëсий масалалар бўйича ўринбосари Николас Бернс¸ ўз ҳукуматида Россияни собиқ совет республикаларидан сиқиб чиқариш нияти йўқлигини билдирди.


Эхо Москви радиосига берган бугунги интервюсида Бернс¸ АҚШ нинг Тожикистон ва Қирғизистонда ҳарбий база очишидан мақсад Афғонистондаги ҳарбий амалëтларни қўллаб-қувватлаш эканини таъкидлади.
“Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараëни ниҳоясига етиши билан¸ АҚШ ҳарбийлари бу базаларни тарк этадилар”¸ - деди жумладан Бернс.
Суҳбат давомида давлат департаменти расмийси¸ Вашингтон ва Москва ўртасида наркотиклар контрабандаси ва терроризмга қарши курашда яқин ҳамкорлик мавжудлигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG