Линклар

logo-print

Украина расмийлари Қримда қирила бошлаган товуқ ва ғозлардан парранда грипи вируси топилганини билдирдилар.


Украина қишлоқ хўжалик вазирлигининг билдиришича¸ ўтказилган дастлабки текширув Қрим ярим оролида нобуд бўлган товуқ ва ғозларда парранда грипи вируси борлигини кўрсатган.
Эндиликда дастлабки текширув натижалари Италия ва Англияга жўнатилади ва бу ерда мутахассислар топилган вирусни Осиëда тарқалган парранда грипи вируси билан солиштириб кўрадилар.
Интерфакс хабарига кўра¸ Қрим жанубидаги айрим хусусий фермаларда тарқалган эпидемия оқибатида товуқ ва ғозларнинг қарийб 90 фоизи нобуд бўлган. Бундай эпидемия муносабати билан Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий фермалардан парранда гўшти сотиб олишни таъқиқлади.
Айтилишича¸ Қрим яқим ороли қишлаш учун бир қитъадан иккинчисига кўчувчи қушлар учун тўхтаб¸ дам олиш жойидир.
XS
SM
MD
LG