Линклар

logo-print

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти 10 Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний равишда экстрадиция қилгани учун Қозоғистон ҳукуматини танқид қилди.


Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Қозоғистон расмийларини ўзбекистонлик 10 фуқарони яширин тарзда Ўзбекистонга депортация қилганликда айблади. Ташкилот баëнотида айтилишича¸ бундай ноқонуний ҳаракат Қозоғистондаги президентлик сайлови арафасида кучайиб кетган репрессив ҳаракатлар моҳиятини фош қилади.
Баëнотга кўра¸ расмий Тошкент томонидан исломий экстремизмда айбланаëтган 10 фуқаро 28 ноябр куни Ўзбекистон махфий хизматига пинҳона топширилган. Ҳюман Райтс Уотч Қозоғистон ҳукуматини бу йигитларни ўз ватанида қийноқлар кутаëтганини била туриб¸ ноқонуний экстрадиция қилганликда айбламоқда.
Ноқонуний равишда Ўзбекистонга жўнатилганлар орасида тошкентлик имом Руҳиддин Фахриддиновнинг ҳам борлиги айтилмоқда. Фахриддинов 1998 йилдан бери Ўзбекистонда қидирувда бўлган.
XS
SM
MD
LG