Линклар

logo-print

Афғонистонда юз берган ҳунрезликларда парламент депутати¸ ҳудкуш бомбачи ва яна 4 киши ҳалок бўлди.


18 сентябр куни ўтказилган сайловларда Исматуллоҳ Муҳаббат Лағмон вилоятидан парламентнинг қуйи палатасига вакил этиб сайланган эди.
Маълум бўлишича¸ депутат ва яна уч киши Лағмон вилоятида маҳаллий тадбиркорлар билан бўлиб ўтган жанжал оқибатида содир бўлган отишмада ўлдирилган.
Афғонистондан келган бошқа хабарга кўра¸ Қандаҳор шаҳрида ҳудкуш бомбачи ўзи ва яна бир фуқарони ҳалок қилган. Портлашда яна икки киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Портлаш АҚШ ҳарбий колоннаси ўтиб кетаëтган вақтда содир этилган.
Қандаҳор вилояти полиция бошлиғининг ўринбосари Абдул Ҳунгар ҳудкуш аслида колоннани нишонга олган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG