Линклар

Ироқ полициясига кўра¸ Бағдодда мамлакат хавфсизлик хизматининг уч нафар ходими ўлдирилган.


Уларнинг учаласи ҳам турли ҳужумлар натижасида ҳалок бўлган.
Шунингдек¸ полиция шиалар диний етакчиси Шайх Абдул Салам Ҳусейн бугун эрталаб ўз машинаси олдида ўлик ҳолда топилганини маълум қилди.
Бошқа хабарларда¸ Адхайм шаҳарчасида Ироқ армияси патрулига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган аскарлар сони 21га етгани айтилмоқда.
Кеча содир этилган ҳужумда¸ йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлашидан кейин¸ жанггарилар Ироқ аскарларига қарата ўт очган эди.
Шунингдек¸ Рамадий шахрида АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари иштирокидаги қўшма ҳарбий амалиëт ниҳоясига етгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG