Линклар

logo-print

Афғонистон пойтаҳти Кобулда иқтисодий ҳамкорликка бағишланган икки кунлик минтақавий анжуман бошланди.


Британия ҳомийлигида ўтказилаëтган ушбу анжуманда 12та мамлакат¸ жумладан¸ Марказий Осиë мамлакатлари иштирок этмоқда.
Анжуманда сўзга чиққан президенти Ҳамид Карзай Афғонистон минтақадаги савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши ва энергия воситалари ҳамда малакали ишчи кучи етказиб бериши мумкинлиги ҳақида гапирди. Карзай шунингдек¸ терроризм барча минтақа мамлакатлари учун муаммо бўлиб қолаëтгани ҳақида тўхталди:
"Бу минтақадаги ҳар бир мамлакат у ëки бу тарзда террорчиликдан азият чекади. Самарали ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган яна бир соҳа террорчиликка қарши биргаликда кураш бўлиши мумкин. Токи¸ тадбиркорлар ва сармоядорларда минтақамиз ва ундаги барча мамлакатларга ишонч пайдо бўлсин”¸ - деди Ҳамид Карзай.
Британия ташқи ишлар вазирлиги вакили Ким Хоуэлс ҳамкорлик минтақа учун муҳимлигини айтди. Унга кўра¸ Афғонистонда хорижий сармоя миқдори 1 миллиард долларни ташкил этган¸ ва бу рақамнинг яна ўсиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG