Линклар

logo-print

Ҳиндинстон жанубидаги Мадрас шаҳрида бир неча кун тинимсиз ëққан ëмғир сув тошқинига сабаб бўлди.


Камида 75 минг одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш Мадраснинг 35га яқин ҳудуди сув остида қолган.
Расмийларнинг маълум қилишича¸офатдан азият чекканлар учун 140та лагер ташкил этилган ва 200 минг қутида озиқ-овқат тарқатилган.
Мадрасда октябр ойидан буëн икки марта сув тошқини рўй берди.
Сўнгги икки ой ичида Ҳиндистоннинг жанубий штатларида 150 га яқин одам сув тошқини қурбонига айланди.
Жорий йил давомида¸ Ҳиндистонда рўй берган турли табиий офатлар 2200 киши ëстиғини қуритди.
XS
SM
MD
LG