Линклар

logo-print

Эрон Ироқда хавфсизликни таъминлаш бўйича АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаслигини яна бир бор таъкидлади.


Ўтган ҳафта АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Хализод АҚШ Давлат департаменти Эрон расмийлари билан Ироқдаги вазиятни муҳокама қилишни унинг зиммасига юклаганини айтган эди.
Эрон расмийлари эса¸ сешанба куни ушбу маълумотларни инкор этди.
Теҳронда қилган чиқишида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳамид Ризо ушбу масалани янада ойдинлаштиришга ҳаракат қилди:
"Америка билан Ироқдаги вазият бўйича музокалар олиб бориш кундалик тартибимизга кирмаган. Ироқдаги хавфсизлик вазияти Ироқнинг ички ишидир. Ироқ аҳли ақлли ва ўз келажагини ўзи аниқлай олади. Шундай экан¸ АҚШ билан музокалар олиб боришга ҳожат йўқ"¸ - деди Ҳамид Ризо.
БМТ Сурия ва Эронни жанггариларнинг ўз ҳудудлари орқали Ироққа киришига рухсат бераëтганликда айблади.
Икки мамлакат расмийлари ҳам ушбу иддаоларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG