Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:53

Дилмурод Саййид: “Оқсаш учун, аввало, юриш керак”


Шайбон

Маълум бўлишича, кимнингдир кўрсатмаси билан барча нашрларга журналист Дилмурод Саййиднинг мақолаларини эълон қилиш маън этилибди. Унинг ҳамкасблари бу ҳолатни цензура билан боғламоқда.

1992 йилда қабул қилинган Конституциясида оммавий ахборот воситаларини цензура қилиш тақиқланган Ўзбекистонда цензура, яъни йўқ нарса расман 2003 йилда бекор қилинди. Шунга қарамай, журналистлар унинг асорати ҳамон мавжудлигини тан олади.

Кўпчилик Ўзбекистонда цензура мавжудлигига яқиндагина ёпилган “Адвокат-пресс” газетасини мисол қилиб келтирмоқда.

“Бу газета аҳолини зарур бўлган халқаро қонунлар билан билан таништириб бораётган эди. Халқни ўз ҳақ-ҳуқуқини танишга ўргатаётганди. Энди биз битта яхши газетадан ажраб турибмиз”, -дейди “Адвокат-пресс” мухлисларидан бири.

Журналист Д.Саййиднинг таъкидлашича, совет даврида битта цензор бўларди. Ҳозир ҳамма – бош муҳаррир ҳам, унинг ўринбосарлари ҳам, муассислар ҳам, бўлим мудирлари ҳам, ҳаттоки оддий мухбирлар цензор. Бу иллатни йўқотиш фақат журналистларга боғлиқ.

Нега шундай, нега эркинлик, сўз эркинлиги масаласида журналистларнинг ўзи бу қадар оқсаяпти?

“Оқсаш учун, аввало, илгари юриш керак. Юрмаётган ёки фақат орқага кетаётган соҳа қандай қилиб оқсаши мумкин”, - дейди Д.Саййид.
XS
SM
MD
LG