Линклар

logo-print

Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн устидан ўтказилаётган суд яна ўз ишини бошлади.


Эрталаб бошланган маҳкама адвокатларнинг суд залини тарк этгани боис ўз ишини тўхтатган эди. Адвокатлар уларга суднинг ноқонуний эканлиги ҳақидаги хавотирларини билдириш имкони берилмагани боис, залдан чиқиб кетди.
Адвкоатлар суд залидан чиқиб кетаётганда Саддам ва у билан қора курсида ўтирган етти ёрдамичиси бош судяга бақириб, улар устидан олиб борилаётган маҳкамани қоралади.
Собиқ диктатор ва унинг ёрдамчилари 1982 йилда Дужайл шаҳарчасида, Саддамнинг жонига суиқасд уюштирилганидан кейин, 140дан ортиқ шиаларни ўлдирганликда айбланмоқда.
Шунингдек¸ 1990 йиллар бошида Ироқ собиқ Бош вазири лавозимида ишлаган¸ Саддам Хусейннинг ишончли вакилларидан бўлган Муҳаммад Ҳамза Ал Зубайди 67 ëшида АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий госпиталида вафот этгани маълум бўлди.

Ироқдан келган бошқа хабарда, Бағдодда қуролланган шахслар Франция фуқаросини ўғирлаб кетгани айтилади.
Полицияга кўра¸ ўғирлаб кетилган шахс муҳандис бўлган.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги унинг ўғирлаб кетилганини тасдиқлади.
Ироқда одам ўғрилиги кўпаймоқда. Ўтган ҳафта Ироқда халқаро тинчликпарвар ташкилотининг 4 ходими ва германиялик бир аëл ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG