Линклар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистонда ўтган президентлик сайловлари халқаро демократик меъёрларга мос келмагани маълум қилди.


Ташкилотга кўра¸ президент Нурсултон Назарбоев сайлов қутиларининг қалбаки бюллетенлар билан тўлдирилиши¸ таҳдид¸ мухолифатнинг сайлов олди кампаниясига тўсиқлар яратиш ва бошқа қонунбузарликлар эвазига якшанба кунги сайловларда ғалабага эришган.
Айни пайтда, сайловларни кузатган Британия парламент гуруҳи овоз бериш жараёни холис ўтганига шубҳа йўқлигини таъкидламоқда.
Лорд Сесил Паркинсон етакчилигидаги бритяниялик кузатувчилар якшанба кунги сайловларни Қозоғистон мустақиллиги тарихида энг эркин, энг адолатли ва шубҳасиз энг шаффоф, дея баҳолади.
Қозоғистон марказий сайлов комиссияси якшанба кунги президентлик сайловларида амалдаги президент Нурсултон Назарбоевнинг кўпчилик овоз билан ғалаба қозонганини эълон қилди.
Сайлов комиссияси расмийларига кўра¸ Назарбоевга сайловчиларнинг 91 фоиз овоз берган.
Хукумат муҳолифат кузатувчиларини сайловлар бўйича ёлғон ҳисоботлар тайёрлаганликда айбламоқда.
1989 йилдан буëн Қозоғистонни бошқариб келаëтган Нурсултон Назарбоев яна етти йиллик президентлик муддатига сайланди.
XS
SM
MD
LG