Линклар

Европа Иттифоқи Беларус¸ Ўзбекистон ва Туркманистонни инсон ҳуқуқлари бўйича Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажаришга чақирди.


Европа Иттифоқи вакили Иан Пирсон Люблянада бўлиб ўтаëтган ЕХҲТ йиғилишида учала мамлакат ҳам ташкилотга аъзо бўлаëтганда ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажармаётганини таъкидлади.
Пирсон Андижон воқеалари хусусида алоҳида тўхталди. Андижон воқеалари юзасидан ўтказилган биринчи судга ЕХҲТ кузатувчилари қўйилган эди. Бироқ ундан кейин ўтказилган судларга кузатувчилар киритилмади. Пирсон ЕИнинг Андижон вқоеалари юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги чақирувларини яна бир бор такрорлади.
ЕИ вакили Беларус расмийларини ҳам инсон ҳуқуқлари борасида ЕХҲТ олдида олган мажбуриятларини ҳурмат қилишга чақирди.
Шунингдек, Пирсон Европа Иттифоқи Туркманистондаги инсон ҳуқулари вазияти юзасидан хавотир билдириб, Ашхобод ҳукуматини Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG