Линклар

Украина парламентининг фавқулодда сессияси бошланди.


Йиғилишда Қрим ярим оролида парранда гриппи тарқалгани масаласи кўрилмоқда. Украина президенти Виктор Юшченко душанба куни Қримга бориб вазиятни ўрганди. Парламентнинг фавқулодда йиғилишида Юшченконинг парранда гриппи Украина бўйлаб тарқалишининг олдини олиш бўйича кўриладиган чоралар ҳақида сўзга чиқиши режалаштирилган.
Украина фавқулодда ҳолатлар вазири Виктор Балога депутатларни парранда гриппи мамлакат ҳудудига тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG