Линклар

6 декабр куни Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Москвада Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сигх билан учрашди.


Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Сергей Иванов Россия ва Ҳиндистон Тожикистон ҳаво базасидан биргаликда фойдаланиши мумкинлигини билдирди. Унга кўра, ҳозирда Россия Айний ҳаво базасидан фойдаланиш хусусида Душанбе расмийлари билан сўзлашув олиб бормоқда. Тожикистон ҳукумати ҳозирча бу масалага ойдинлик киритгани йўқ.
Маълумотларга кўра, келаси йил ишга тушиши режалаштирилган Айний ҳаво базасини замонавийлаштириш ишларига Ҳиндистон катта маблағ ажратган.
Шунингдек, 6 декабр куни Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сигхни қабул қилди.
XS
SM
MD
LG