Линклар

logo-print

Россия милициясининг бир гуруҳ офицери қўлга олинди.


Улар Кремл ва бошқа муҳим объектларга кириш учун қалбаки рухсатнома тайёрлаганлик, автомобиллар учун ҳукумат номерлари берганлик ва президент Влади-мир Путиннинг соҳта имзоси қўйилган мактублар тайёрлаб сотганликда айбланмоқда.
Россия Федарал хавфсизлик хизмати матбуот вакили Сергей Игнатченкога кўра, қалбаки ҳужжатлар сифати юқори бўлганлиги учун уни хақиқий эмаслигини дарҳол аниқлаш имконсиз.
“Ҳозирда Бош прокуратура томонидан 12та жиноий иш очди. Шубха остидаги 20дан ортиқ шахс қўлга олинди”, – деди Игнатченко.
Маълумотларга кўра, ўтказилган текширув жараёнида баъзи таъқиқланган жойларга кириш рухсатини берадиган ҳужжатлар 200 минг доллардан кўпроққа сотилган. Шунингдек, тергов давомида милиция бош идораларига кириш рухсатини берувчи 750дан ортиқ қалбаки гувохномалар ҳам сотилгани аниқланган.
XS
SM
MD
LG