Линклар

Россия Грузия ва Молдовадан ўз қўшинлари ва ҳарбий техникасини тўлиқ олиб чиқмагунича АҚШ Москва билан “Оддий турдаги ҳарбий кучлар тўғрисида”ги янги келишувни имзоламайди.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Словенияда ўтаётган йиғилишида сўзлаган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Николас Бернс:
“Европада оддий турдаги кучлар тўғрисидаги келишув - ҳар бир суверен давлат ўз ҳудудига хорижий кучлар жойлаштирилиши масаласини ўзи ҳал қилиш принципга асосланган. Молдова ва Грузия бу ҳақда аллақачон қарор қабул қилган. Шу боис хорижий кучлар у ерни тарк этиши лозим. ЕХҲТга аъзо ҳамма давлат бу қарорни ҳурмат қилиши керак”, – деди АҚШ Давлат департаменти мулозими.
Николас Бернсга кўра, Россия кучларининг Грузиядан олиб чиқилиши масаласида жорий йилда бир оз муваффақиятга эришилган. Аммо бу борада Молдовада 1993 йилдан буён вазият ўзгармаган.
XS
SM
MD
LG