Линклар

Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзинтао Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни президентликка қайта сайлангани билан табриклади.


Хитой раҳбари ўз мамлакати ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар бундан буён янада мустаҳкамланишига умид билдирди. 1989 йилдан бери Қозоғистонни бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев якшанба кунги сайловда фуқаролар-нинг 91 фоиз овозини олиб, етти йил муддатга қайта президент этиб сайланди.
АҚШ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бу сайлов демократик талабларга жавоб бермаса-да, аввалгиларига қараганда яхши ўтганини билдирди. Британия парламенти вакиллари гуруҳи ва Россия етакчилигидаги МДҲ кузатувчилари фикрича, Қозоғистондаги президентлик сайлови эркин ва адолатли ўтган.
XS
SM
MD
LG